locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иноуэ — Аҳмадалиев жанги расман эълон қилинди

Япониялик чемпион ўзини синовга қўядиган баҳс ҳақида фикр билдирди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иноуэ — Аҳмадалиев жанги расман эълон қилинди
Расм: Instagram

Профессионал бокснинг иккинчи енг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланган Наоя Иноуэ навбатдаги жангини расман тасдиқлади. Унга кўра, 2025 йил 14 сентябр куни Нагоя шаҳридаги IG Aренада Иноуэ ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга қарши тўртта чемпионлик камарини (WBC, WBA, IBF, WBO) ҳимоя қилади. Аҳмадалиев ҳозирда WBA Interim камари соҳиби ҳисобланади.

Наоя Иноуэ жанг ҳақида қуйидагича изоҳ қолдирди:

“2025 йил 14 сентябр куни Нагоядағы IG Arenaда Муроджон Аҳмадалиевга қарши чемпионлик камарларимни ҳимоя қилишни маъқул топдик. Бу менинг фаолиятимдаги энг жиддий синовлардан бири бўлади. Аммо айнан шундай баҳслар менинг кучимни намоён этади. Қолган икки ойда жиддий тайёргарликни давом эттираман ва энг яхши натижаларни тақдим этаман. Мени қўллаб-қувватланг!”

Буюк тўқнашувга саналган кунлар тобора камаймоқда. Бутун бокс жамоатчилиги ушбу жанги катта қизиқиш билан кутаяпти.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг