locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳикару Накамура кетма-кет 7-ҳафта Bullet Brawl турнирида ғолиб бўлмоқда

Америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамура Chess.com платформасидаги Bullet Brawl мусобақасида ўзига хос рекордли сериясини давом эттирмоқда.
Бошқа спорт турлари
Ҳикару Накамура кетма-кет 7-ҳафта Bullet Brawl турнирида ғолиб бўлмоқда
photo: gettyimages

Ҳикару Накамура кетма-кет 7-ҳафта Bullet Brawl турнирида ғолиб бўлмоқда.

Америкалик гроссмейстер Ҳикару Накамура Chess.com платформасидаги Bullet Brawl мусобақасида ўзига хос рекордли сериясини давом эттирмоқда.

24-октябрь куни Накамура 178 очко жамғариб, 218 нафар унвонли рақиби қатнашган турнирда яна бир бор биринчи ўринни эгаллади.

Энг қизиғи, у мусобақа давомида кетма-кет 23 та партияда ғалаба қозонди!

Накамуранинг натижалари:

Кетма-кет 7 та Bullet Brawl ғолиблиги
2026 йилнинг ўзида 23 та чемпионлик
Турнир тарихида жами 72 та чемпионлик

Сўнгги мусобақада Oleksandr Bortnyk 146 очко билан иккинчи, Yoseph Taher эса 145 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг