Достон Бозоровнинг чемпионлик камарига кимлар даъвогарлик қилмоқда?
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Olamsport.uz
Muradov Legion Team бош мураббийи Жасур Алижонов Octagon League’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун асосий даъвогарларни маълум қилди. Маълумки, ушбу вазн тоифасидаги камар ҳозирча ўзбекистонлик спортчи Достон Бозоровга тегишли. Аммо у яқин орада камарни вакант ҳолатга ўтказишини билдирган.
Жасур Алижонов (Jasko Coach) Оламспорт мухбири Сарвиноз Раҳмонқулова билан суҳбатда қуйидаги спортчиларни чемпионлик учун асосий номзодлар сифатида тилга олди:
Аҳлиддин Мирзадавлатов
Мухиддин Мамаҷонов
Амирхон Алихожаев
“Бу йигитлар тайёргарлик даражаси, жанг услуби ва сўнгги натижалари билан ажралиб туришмоқда. Камар учун асосий кураш шу учлик орасида кечиши кутилмоқда”, — деди Алижонов.