locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Достон Бозоров: Чемпионлик камаримни ўзбек спортчиларига қолдираман

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Достон Бозоров: Чемпионлик камаримни ўзбек спортчиларига қолдираман
Расм: Olamsport.uz

Octagon League’нинг енгил вазн чемпиони, ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Достон Бозоров келгуси режалари ҳақида Olamsport мухбири Сарвиноз Раҳмонқуловага интервью берди.

“Чемпионлик камаримни 100% вакант қолдираман. Унга фақат ўзбек спортчилари даъвогар бўлишини истайман. Бизда бу вазн тоифасида жуда кучли йигитлар бор. Шу боис, дуоларингиздан умидворман. Камар ўзимизнинг йигитларда қолишини жуда хоҳлардим.

Бу камарни бир йилдан зиёд вақт давомида шараф билан ҳимоя қилдим. Агар Octagon League’да қолганимда, яна анча муддат менда бўлиши мумкин эди. Аммо энди, Худо хоҳласа, янги мақсадлар сари йўл оляпман. Янги чўққиларни забт этиш ниятим бор. Шунинг учун, камарни вакант қолдиришга қарор қилдим. Ишонаманки, ўзбек спортчилари уни муносиб тарзда қўлга киритади”, — деди Бозоров.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг