locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асу Алмабаевнинг мураббийи Рамазон Темировга қарши жанг ҳақида фикр билдирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асу Алмабаевнинг мураббийи Рамазон Темировга қарши жанг ҳақида фикр билдирди
Расм: gettyimages.com

UFC да ҳаракат қилаётган қозоғистонлик спортчи Асу Алмабаевнинг мураббийи Эдуард Базров шогирдининг Рамазон Темировга қарши жанг эҳтимоли ҳақида гапирди.

“Ҳақиқатдан ҳам бизнинг жанг ҳақида келишувимиз бор. Бахс июль ойида Абу-Дабида бўлиб ўтади. Темиров — жиддий рақиб, яқин қўшнидан. У UFC’да яхши дебют қилди, ҳозирча икки ғалабали серияда. Жонсонни енгганини ҳам эслаб ўтиш жоиз. Бизни осон кечмайдиган жанг кутиб турибди. Барча жиҳатларини ўрганиб, пухта тайёргарлик кўрамиз”, — деди Базров.

Унга кўра, жанг бўйича барча асосий шартлар келишилган, рақиб ва сана белгиланган. Бироқ у ҳар қандай ўзгариш эҳтимолини инкор этмади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг