Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: UFC.com
Супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.
Мавжуд хабарларга кўра, ҳамюртимиз Қозоғистон вакили Асў Алмабаевга қарши октагонга кўтарилиши мумкин. Мазкур жанг 26-июль куни БААдаги UFC Fight Night турнири доирасида ўтказилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров ўзининг сўнгги жанги жорий йилнинг 2-март санасида Лас-Вегасда ташкил этилган UFC Fight Night турнирида Чарлз Жонсонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Журналист