Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони жаҳон чемпионатида энг яхшиси деб топилди
Хоккей
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Hchumo.uz Рустам Иргашев
19 апрел куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида катталар ўртасидаги хоккей бўйича IV дивизион жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ғалаба қозонди.
Жамоанинг асосий дарвозабони Рустам Иргашев — турнирнинг энг яхши дарвозабони деб эълон қилинди.Маълумот учун: 18 ёшли голкипер терма жамоа сафида тўртта ўйинда иштирок этиб, жами еттита шайба ўтказиб юборди. Бу натижа мусобақадаги барча дарвозабонлар орасида энг яхшиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хоккейчилари турнир жадвалида Арманистон, Индонезия, Қувайт, Эрон ва Малайзия жамоаларини ортда қолдирди. IV дивизиондаги ғалаба жамоамизга келгуси жаҳон чемпионатида III дивизион, “B” гуруҳида иштирок этиш ҳуқуқини берди.