locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси дебют мавсумидаёқ жаҳон чемпионатида чемпион бўлиб, юқори дивизионга йўл олди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон хоккей терма жамоаси дебют мавсумидаёқ жаҳон чемпионатида чемпион бўлиб, юқори дивизионга йўл олди
Расм: Sputniknews.uz Ўзбекистон хоккей терма жамоаси

Арманистоннинг Ереван шаҳрида катталар ўртасидаги хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг IV дивизиони якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги турда Малайзияга қарши майдонга тушди. Учрашув ўзбек хоккейчилари учун йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди -18:3. Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз жами 13 очко тўплади ва мусобақанинг охирги туридан олдинёқ чемпионликни таъминлади.

Шу тариқа, 2026 йилги мавсумда Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг III-Б дивизионида иштирок этади.

Жаҳон чемпионати. IV дивизион. Бешинчи тур
Малайзия – Ўзбекистон — 3:18 (2:11, 1:2, 0:5)
Голлар:
0:1 — Азимов (01:46)
0:2 — Кравченко (04:23)
0:3 — Дорофеев (04:59)
0:4 — Носиров (06:52)
0:5 — Рустамхонов (10:58)
1:5 — Гох Габриэл Хуан Хие (12:29)
1:6 — Назаревич (12:44)
1:7 — Расулов (12:57)
2:7 — Гох Габриэл Хуан Хие (13:20)
2:8 — Коган (13:36)
2:9 — Кравченко (15:38)
2:10 — Назаревич (15:47)
2:11 — Коган (19:12)
2:12 — Кравченко (20:49)
3:12 — Мухид Фазли (25:20)
3:13 — Синявский (32:31)
3:14 — Попов (46:09)
3:15 — Синявский (47:30)
3:16 — Рустамхонов (50:15)
3:17 — Жилов (51:56)
3:18 — Дорофеев (53:19)

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг