locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси рақибини 25 та шайба фарқи билан мағлуб этди

Хоккей
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистон хоккей терма жамоаси рақибини 25 та шайба фарқи билан мағлуб этди
Расм: stadion.uz Ўзбекистон хоккей терма жамоаси

Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича тўртинчи дивизион жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси, ушбу даражадаги мусобақада илк марта қатнашар экан, юқори дивизионга чиқиш учун катта қадам қўйди.

Турнирнинг асосий рақиби саналган Арманистон термаси кутилмаганда Кувайтга ютқазиб қўйди ва бу натижа орқали Ўзбекистон жамоасига имконият юзага келди. Якунига етган ўйинда ўзбек хоккейчилари Индонезия термасини 26:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақадаги умумий шайбалар нисбати - 61:7.

Ўзбекистон жамоаси чемпионатда яна бир ўйин ўтказади. 19 апрель куни терма жамоамиз Малайзияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйиндаги ғалаба жамоамизни Жаҳон чемпионатидаги III дивизион (гуруҳ B)га олиб чиқади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Арманистон ва Индонезия жамоаларида 6 тадан очко мавжуд, аммо Индонезия икки марта ютқазган, Ўзбекистон ва Арманистон эса фақат бир мартадан мағлуб бўлган.

Ўйин ҳисоби: Ўзбекистон — Индонезия 26:1 (9:1, 10:0, 7:0)
Шайбалар муаллифлари:
1:0 — 02:06 Дорофеев
2:0 — 04:35 Коган
3:0 — 05:57 Кравченко
3:1 — 07:25 Саломо
4:1 — 07:58 Азимов
5:1 — 13:02 Дадахожаев
6:1 — 14:46 Жилов
7:1 — 15:41 Назаревич
8:1 — 19:23 Голубович
9:1 — 19:41 Петросян
10:1 — 21:11 Назаревич
11:1 — 27:33 Кравченко
12:1 — 27:44 Дорофеев
13:1 — 32:14 Кравченко
14:1 — 32:34 Расулов
15:1 — 32:57 Голубович
16:1 — 34:39 Попов
17:1 — 35:37 Коган
18:1 — 37:03 Синявский
19:1 — 39:34 Рустамхонов
20:1 — 40:24 Синявский
21:1 — 40:36 Жилов
22:1 — 43:47 Азимов
23:1 — 45:59 Дорофеев
24:1 — 47:34 Рустамхонов
25:1 — 52:07 Жилов
26:1 — 54:54 Попов

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг