locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хоккей. Ўзбекистон Индонезия дарвозасига 26 та шайба киритди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хоккей. Ўзбекистон Индонезия дарвозасига 26 та шайба киритди
ФОТО: O'XF

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлуб этди. Жамоамиз томонидан йўлланган 26 та шайбага рақиблар бир марта жавоб қайтаришди — 26:1.

Ўзбекистон тўрт ўйиндан 10 очко жамғариб, Жаҳон чемпионати IV дивизионининг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Олдинда битта ўйин — шанба куни турнир аутсайдери Малайзия термасига қарши ўйин қолди. Чемпионликни қўлга киритиш учун исталган ҳисобда ғалаба қозониш керак, лекин асосий вақтда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг