locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Арманистонга буллитлар сериясида мағлуб бўлди

Хоккей
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Арманистонга буллитлар сериясида мағлуб бўлди
Расм: Nuz.uz Ўзбекистон хоккей терма жамоаси

Ереванда катталар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг IV дивизионида иккинчи ўйин куни якунланди. 14 апрел куни мусобақа доирасида мезбон Арманистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Буллитлар сериясида омад арманистонлик хоккейчилар томонида бўлди ва улар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўзбекистон термаси сафида Павел Синявский ва Жавоҳир Расулов ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ўзбекистон иштирок этаётган гуруҳдаги бошқа ўйинларда:
Қувайт Индонезияни 15:6 ҳисобида мағлуб этди
Эрон Малайзия устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди

Шу тариқа, Арманистон беш очко билан дивизионда пешқадамга айланди, Ўзбекистон эса тўрт очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўйинини 16 апрел куни Эронга қарши, мусобақанинг учинчи турида ўтказади.

Жаҳон чемпионати. IV дивизион. Иккинчи ўйин
Ўзбекистон – Арманистон 2:3 Б (0:0, 2:2, 0:0, 0:0, 0:1)
0:1 – Худяков (28:54)
1:1 – Синявский (36:04)
2:1 – Расулов (36:37)
2:2 – Кузнецов (37:23)
2:3 – Кузнецов (буллит, 65:00)

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг