Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Кувайтни тор-мор этди
13 апрел куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг IV дивизиони старт олди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Кувайтга қарши майдонга тушди. Бахтга қарши, хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатидаги тарихий дебют ўйинини 13:3 ҳисоби билан ғалаба билан якунлашди.
Гол муаллифлари: Вадим Кравченко, Салоҳиддин Азимов (ҳар бири 3 тадан), Артём Малцев (2), Илья Назаревич, Павел Синявский, Жасурбек Рустамхонов, Жавоҳир Расулов ва Даниэль Коган. Иккинчи жуфтликда Индонезия Эронни 2:1 ҳисобида мағлуб этгач, айни пайтда Ўзбекистон жамоаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Кейинг турда терма жамоамиз Арманистон ва Малайзия ўртасидаги ғолиб билан тўқнаш келади.
Жаҳон чемпионати. IV дивизион. Биринчи ўйин
Кувайт – Ўзбекистон 3:13 (0:4, 2:5, 1:4)
0:1 – Кравченко 02:40
0:2 – Кравченко 05:16
0:3 – Назаревич 06:39
0:4 – Кравченко 16:11
1:4 – Буздевич 22:56
1:5 – Синявский 24:25
1:6 – Азимов 27:02
1:7 – Рустамхонов 28:28
2:7 – Дрожецких 31:16
2:8 – Малцев 34:08
2:9 – Азимов 37:26
2:10 – Расулов 41:38
2:11 – Малцев 47:29
2:12 – Коган 49:35
3:12 – Дрожецких 50:10
3:13 – Азимов 50:29