ОАВ: «Ҳумо» хоккейчилари маошлар туфайли Ўзбекистон Президентига мурожаат қилди
Тошкентнинг «Ҳумо» клуби хоккейчилари, жумладан Беларусдан келган спортчилар, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат йўллаб, маошлар бўйича вазиятни кўриб чиқишни сўрашди. Бу ҳақда белорус оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.
Маошлар бўйича қарздорлик 2025 йилнинг январидан бери тўрт ой давомида йиғилиб қолган. Ҳужжатни имзолаганлар орасида клуб сафида тўп сураётган белорус хоккейчилари ва мураббийлар штаби вакиллари ҳам бор.
Манбалар маълум қилишича, «Ҳумо» клуби сўнгги пайтларда жиддий молиявий муаммоларга дуч келган. Турли ахборотларга кўра, жамоа ҳатто фаолиятини тўхтатиш ёқасига келиб қолган.
Шунга қарамасдан, ўтган мавсумда жамоа белорус мутахассиси Дмитрий Катаев бошчилигида яхши натижалар қайд этди — «Ҳумо» Қозоғистон чемпионати плей-офф босқичида ярим финалгача етиб борди.
