“Ҳумо” хоккей клуби ёпилиши мумкин — молиявий муаммолар сабаб
Расм: ХК Ҳумо
Инсайдер Степан Воронковнинг Telegram-каналида хабар берилишича, Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей жамоаси молиявий қийинчиликлар туфайли фаолиятини тўхтатиши мумкин.
Спорт журналисти Шерзод Нурматовнинг маълум қилишича, клуб фақат Ўзбекистон чемпионатида қатнашиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо у ерда мавсум давомида 10 тага яқин ўйин бўлиши кутилмоқда. Жамоа раҳбарияти молиялаштириш бўйича асосий ҳомийдан жавоб кутаётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, клубнинг қаерда ва қайси лигада иштирок этиши ҳам ҳали номаълум.
Яқин ҳафталарда вазият аниқлашиши кутилмоқда. Айни пайтда бир нечта хоккейчи жамоани тарк этган ва бошқа клублар билан шартнома тузиб улгурган.
Бакрадзе Иман
Редактор