locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хоккей: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи дивизионига чиқиш учун Малайзияга қарши майдонга тушади

Хоккей
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Хоккей: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи дивизионига чиқиш учун Малайзияга қарши майдонга тушади
Расм: Podrobno.uz Ўзбекистон терма жамоаси

Арманистонда хоккей бўйича IV дивизион жаҳон чемпионати якунланмоқда. 19 апрел куни гуруҳ босқичининг сўнги учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Шунингдек, шу куни Индонезия — Арманистон ва Эрон — Қувайт ўйинлари ҳам ўтказилади. Тўрт тур якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Фақатгина гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа учинчи дивизионга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бешинчи тур олдидан жадвал қуйидагича:
1. Ўзбекистон — 10 очко (3 ғалаба, 1 мағлубият), шайбалар нисбати: 61:7
2. Арманистон — 9 очко (3 ғалаба, 1 мағлубият), шайбалар нисбати: 39:10
3. Қувайт — 8 очко (3 ғалаба, 1 мағлубият)
4. Индонезия — 6 очко (2 ғалаба, 2 мағлубият)
5. Эрон — 3 очко (1 ғалаба, 3 мағлубият)
6. Малайзия — 0 очко (4 мағлубият)

Малайзия устидан қозониладиган ғалаба Ўзбекистонга жаҳон чемпионатининг учинчи дивизионига илк бор чиқиш имконини беради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг