locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хақиқий сенсация: Қувайт Арманистонни мағлуб этди ва шу орқали Ўзбекистонга биринчи ўринга чиқишда ёрдам берди

Хоккей
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хақиқий сенсация: Қувайт Арманистонни мағлуб этди ва шу орқали Ўзбекистонга биринчи ўринга чиқишда ёрдам берди
Расм: Yuz.uz Ўзбекистон терма жамоаси

16 апрел куни Ереван шаҳрида (Арманистон) катталар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизионининг учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Куннинг илк учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди ва 20:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Иккинчи ўйинда Индонезия Малайзияни 7:4 ҳисобида мағлуб этди.

Турнир мезбони Арманистон Қувайтга қарши ўйинда кутилмаган равишда имкониятни бой берди - ўйин овертаймда 4:5 ҳисобида якунланди. Бу натижаларга кўра, 7 очко тўплаган Ўзбекистон терма жамоаси дивизион пешқадамига айланди. Арманистон иккинчи ўринга тушиб кетди. Ҳар бир жамоани олдинда яна икки ўйин кутмоқда. Ўзбекистон хоккейчилари ушбу ўйинларни асосий вақтда ютса, III B дивизионига чиқиш имкониятига эга бўлади.

18 апрел куни Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи турда Индонезияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Арманистон эса шу куни Эронга қарши ўйнайди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг