Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Эронни йирик ҳисобда мағлуб этди ва ўз дивизионида биринчи ўринни эгаллади
Катталар ўртасидаги хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизионининг навбатдаги учрашуви якунланди. Мусобақа Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди ва рақибини 20:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон хоккей федерацияси маълумотларига кўра, бу терма жамоа тарихидаги илк «қуруқ» ғалаба бўлди.
Учрашув давомида ўзбекистонлик хоккейчилар рақиб дарвозаси томон аниқ 87 марта зарба беришган. Павел Синявский ва Вадим Кравченко тўрттадан шайба киритишди. Ҳозирги кунда эса Василий Жилов (2+12) ва Кравченко (7+5) энг яхши натижа қайд этган ўйинчилар сифатида бомбардирлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.
Жаҳон чемпионати. IV дивизион. Учинчи ўйин
Эрон – Ўзбекистон 0:20 (0:6, 0:6, 0:8)
Голлар:
0:1 — Голубович (02:16)
0:2 — Кравченко (03:14)
0:3 — Жилов (07:40)
0:4 — Малцев (10:28)
0:5 — Коган (11:08)
0:6 — Раҳимов (12:13)
0:7 — Кравченко (15:56)
0:8 — Синявский (21:39)
0:9 — Синявский (26:10)
0:10 — Кравченко (26:52)
0:11 — Попов (27:18)
0:12 — Синявский (30:14)
0:13 — Дадахўжаев (32:52)
0:14 — Синявский (46:30)
0:15 — Дорофеев (46:58)
0:16 — Коган (49:25)
0:17 — Кравченко (49:39)
0:18 — Рустамхонов (52:02)
0:19 — Азимов (52:50)
0:20 — Жилов (55:03)