locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жуд Беллингем фаолиятини Премер-лигада давом эттириши мумкин

22 ёшли футболчи Хаби Алонсонинг ўйин услубига мослаша олмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жуд Беллингем фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Елкасидаги жароҳатидан тузалганидан сўнг, «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингем сўнгги тўртта ўйиннинг фақат биттасини асосий таркибда бошлади. Шунингдек, юлдуз футболчи Англия миллий жамоасининг октябр ойидаги йиғинига ҳам чақирилмади.

22 ёшли Беллингемнинг ҳолати Мадрид клубида ташвиш уйғотмоқда. Хабар берилишича, у Хаби Алонсонинг ўйин тизимига тўлиқ мослаша олмаяпти.

Қайд этилишича, агар вазият ўзгармаса, Жуд «Реал»ни тарк этиб, АПЛ клубларидан бирига йўл олиши мумкин.

Football Insider нашрига кўра, агар Беллингем трансфер бозорида пайдо бўлса, Премер-лиганинг топ клублари унга жиддий қизиқиш билдиради. Аввалроқ футболчи Англияда «Бирмингем» клуби сафида тўп сурган, бироқ ҳали АПЛда ўйнамаган.

Маълумот учун, Беллингем жорий мавсум барча турнирларда 5 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг