locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жозе Муриньо: У жуда қизиқарли футболчи

«Реал» бош мураббийи Жозе Муриньо Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жозе Муриньо: У жуда қизиқарли футболчи
photo: gettyimages

«Реал» бош мураббийи Жозе Муриньо Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен ушбу жаҳон чемпионатида уни диққат билан кузатиб бормоқдаман. У жуда қизиқарли футболчи, ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила оладиганлар сирасида. Энг муҳими, у ҳали ҳам ўрганишга тайёр ва менга эса шунинг ўзи кифоя. У мендан кўп нарсани ўрганишини биламан. Винисиусда ҳозиргидан ҳам яхшироқ бўлиш учун ҳамма нарса бор. Менинг вазифам фақат унга ушбу даражага эришишда ёрдам беришдан иборат», — деди Муриньо «Beast Mode On» подкастида.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Винисиус ўз терма жамоасининг барча учта ўйинида ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Унинг ҳисобида турнирнинг ортида қолган баҳсларида жами тўртта гол мавжуд.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг