Жордан Ҳендерсон — «Брентфорд» футболчиси
Фото: Getty Images
Жордан Ҳендерсон Англия Премьер-лигасига қайтмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 35 ёшли ярим ҳимоячи “Брентфорд” билан келишувга эришди. Англиялик футболчи Лондон клуби билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолайди.
Футболчи аввалроқ “Аякс” билан шартномасини ўзаро келишган ҳолда бекор қилганди. Уни “Сандерленд” билан келишувга эришиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Ҳендерсон ўтган мавсумда Эредевизида 28 та баҳсда майдонга тушиб, 1 гол ва 4 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Баҳром Бобонов
Редактор