Жон Терри ўз даврида Месси ва Роналду даражасида ўйнаган футболчи номини айтди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Челси”нинг афсонавий футболчиси Жон Терри Эден Азарнинг Лондон клубидаги юқори савияли ўйинлари ҳақида гапирди.
“Азар “Челси”нинг энг иқтидорли футболчиси эди. У майдонда ўзига хос сеҳр кўрсатарди ва Месси ҳамда Роналду билан бир савияда эди”, - дейди Терри.
Эслатиб ўтамиз, Азар 2023-йилда 32 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганди. У “Роял Стаде Бреноис”, “Тубиз”, “Лилль”, “Челси” ва “Реал Мадрид” каби жамоаларда ўйнаган.
Бельгиялик ҳужумчи энг кўп ўйинларини “Челси” либосида ўтказган - 352 та. Лондонликлар билан бирга у икки марта Англия чемпиони, икки марта Европа Лигаси ва бир мартадан Англия Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб чиққан.