locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жон Дуран \"Фенербахче\"га ўтишга рози бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жон Дуран "Фенербахче"га ўтишга рози бўлди
Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби колумбиялик ҳужумчи Жон Дуранга Туркиянинг "Фенербахче" клуби билан музокараларни давом эттиришга рухсат берди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи жамоани тарк этиб, “канарейкалар" сафига бориб қўшилишга рози бўлган. Дуран янги жамоасида 10 млн евро атрофида маош олади.

“Фенербахче” эса Жоннинг ижараси учун 7 млн евро миқдорида товон пули тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Дуран "Ан-Наср"да бор-йўғи ярим йил ўйнади. Бу вақт ичида ҳужумчи барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг