locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоан Гарсия машғулотларга қайтди

«Барселона» посбони сентябрь ойи охирида сафдан чиққанди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоан Гарсия машғулотларга қайтди
ФОТО: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Жоан Гарсия жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас. Шу сабабли Гарсиянинг расмий ўйинларга қайтиши миллий жамоалар ўйинлари учун ажратилган халқаро танаффусдан кейинги даврга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик посбон сентябрь ойи охирида чап тиззасидан жароҳат олганди.

Маълумот учун, Гарсия жорий мавсум барча турнирларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 25 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг