locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жоан Гарсия камида уч ҳафтага сафдан чиқди

Унга жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жоан Гарсия камида уч ҳафтага сафдан чиқди
ФОТО: Getty images

"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсия тиззасидан олган жароҳати сабаб тахминан уч ҳафта майдонга тушмайди.

AS маълумотига кўра, тиббий текширув 25 ёшли футболчининг ўнг тиззаси менискида кичик шикастланиш борлигини аниқлаган. Унга жарроҳлик амалиёти талаб қилинмайди.

Шу сабаб Гарсия 19 сентябрь куни Испания чемпионати доирасида сафарда "Севилья"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Гарсия жароҳатни 16 сентябрь куни "Расинг"га қарши 7:2 ҳисобида якунланган учрашувнинг биринчи бўлимида олган эди. Танаффусда "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик уни Войцех Шеснига алмаштирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг