Жилардино \"Пиза\" бош мураббийига айланди
Фото: Getty Images
Италиялик собиқ ҳужумчи Алберто Жилардино "Пиза" бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
42 ёшли мураббий яна бир йилга автоматик равишда узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолади.
Алберто аввал “Женоа”да ишлаган. 2024 йилнинг ноябрь ойида истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз эди.
Эслатиб ўтамиз, "Пиза" Б серияда иккинчи ўрин билан А серияга йўл олди. Жамоани сўнгги муваффақиятли мавсумда Филиппо Индзаги бошқарган, унинг мавсум оралиғидаги янги иш жойи Сицилиянинг "Палермо" клуби эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист