locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеко \"Фиорентина\"га ўтмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жеко "Фиорентина"га ўтмоқда
Фото: Getty Images

Босниялик ҳужумчи Эдин Жеко фаолиятини “Фиорентина”да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Унга кўра, 39 ёшли ҳужумчи “Фенербахче” клубидан “Фиорентина”га эркин агент сифатида келиб қўшилади. Клуб билан бир йиллик шартнома имзолайди. Футболчининг янги клубдаги маоши йилига 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Ўтган мавсумда Жеко Туркия клуби сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Жеко А Серияда “Интер” ва “Рома” жамоаларида ҳам тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг