Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га қайтди
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг “Челси” клуби матбуот хизмати вингер Жейдон Санчо ижара муддати тугаб, “Манчестер Юнайтед”га қайтиши ҳақида эълон қилди.
“Биз барчамиз Жейдонга қилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келажакда унга муваффақиятлар тилаймиз”, - дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи 2024 йилнинг 31 август куни ижара асосида лондонликлар сафига қўшилганди. У ўтган мавсум “Челси” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Санчонинг “Манчестер Юнайтед” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 28 миллион евроға баҳоланмоқда.