locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ—2026: Миср ва Эрон ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди

Салоҳ жамоаси кейинги босқичга чиқди.
ЖЧ—2026: Миср ва Эрон ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
26.06.2026, Як.
Миср
1
Эрон
1

АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида давом этаётган ЖЧ-2026 мусобақасининг G гуруҳида ҳал қилувчи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда Миср ва Эрон ўртасидаги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Маҳмуд Сабер африкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 14-дақиқада Рамин Ризоян мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+3-дақиқасида Шожа Ҳалилзода эронликларнинг ғалаба голни киритди, бироқ ушбу ҳолатда офсайд қайд этилгани сабабли гол бекор қилинди ва учрашувда дуранг сақланиб қолди.

Бу натижадан сўнг Миср кейинги босқичга чиқди. Эрон эса энг яхши 3-ўрин соҳиблари орасида кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга.

Миср — Эрон 1:1
Голлар:
1:0 — Маҳмуд Сабер (5), 1:1 — Рамин Ризоиян (14).

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг