locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Салоҳ Миср терма жамоасининг ЖЧ тарихидаги энг ёши катта гол муаллифига айланди

Муҳаммад Магди Абдулғанининг рекордини янгилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Салоҳ Миср терма жамоасининг ЖЧ тарихидаги энг ёши катта гол муаллифига айланди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
26.06.2026, Як.
Миср
1
Эрон
1

Миср терма жамоасининг 34 ёшли ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатлари тарихида миллий жамоа сафида гол урган энг ёши катта футболчига айланди, деб хабар беради Opta.

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турининг Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйинида (3:1) ҳужумчи 34 ёшу 7 кунлигида, 67-дақиқада гол уриб, мисрликларни олдинга олиб чиқди.

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси 1990 йилда Нидерландия терма жамоаси дарвозасига 31 ёшга тўлишидан сал олдин (30 ёшу 320 кун) гол киритган Магди Абдулғанининг рекордини янгилади.

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Миср терма жамоаси тўрт очко жамғариб, G гуруҳини бошқариб турибди. Терма жамоанинг навбатдаги учрашуви 27 июнь куни Эронга қарши бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг