locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ U-17: Бугун Ўзбекистон Ирландияга қарши ўйнайди

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ U-17: Бугун Ўзбекистон Ирландияга қарши ўйнайди
Фото: ЎФА

Бугун, 8 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси J гуруҳидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинни Ирландия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк турда Парагвайга қарши баҳс олиб бориб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинни 11 ноябрь куни Панама терма жамоасига қарши ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг