locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Португалия Колумбияни енга олмади

Ўйинда ҳисоб очилмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Португалия Колумбияни енга олмади
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
27.06.2026, Як.
Колумбия
0
Португалия
0

Колумбия ва Португалия миллий терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Натижада ҳар иккала терма жамоа ҳам плей-оффга чиқди.

АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ҳар икки жамоа ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, дарвозалар дахлсиз сақланиб қолди.

Мазкур натижадан сўнг Колумбия 7 очко билан “К” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Португалия эса 5 очко жамғариб, иккинчи ўрин орқали плей-офф босқичига йўл олди.

Конго ДР ҳам сўнгги турда Ўзбекистонни мағлуб этиб, 4 очко билан энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эса учала учрашувда ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг