locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роберто Мартинес: Киїниш хонасида жуда яхши эмоционал мувозанат ҳукм сурмоқда

Португалия 4 очко билан «К» гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Роберто Мартинес: Киїниш хонасида жуда яхши эмоционал мувозанат ҳукм сурмоқда
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
27.06.2026, Як.
Колумбия
0
Португалия
0

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 доирасидаги Колумбияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида кийиниш хонасидаги муҳит ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Ғалаба гуруҳда биринчи ўринни таъминлашини ҳисобга олсак, кийиниш хонасидаги муҳитни қандай баҳолайсиз?

«Кийиниш хонасида жуда яхши эмоционал мувозанат ҳукм сурмоқда.

Масъулият ва умидлар туйғуси бор, аммо шу билан бирга, эришмоқчи бўлган мақсадларимизга нисбатан ишонч ва диққат-эътибор ҳам юқори. Бу эмоционал мувозанат жуда муҳим.

Олти марта Жаҳон чемпионатида қатнашиш тажрибасига эга сардорнинг (Криштиану Роналду) борлиги катта ёрдам бермоқда.

Аммо бизда «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Порту» ва «Ал-Ҳилол»дан ҳам сардорлар гуруҳи мавжуд. Бизда жуда яхши етакчилар гуруҳи шаклланган», — деди Роберто Мартинес.

Португалия 4 очко билан «К» гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Колумбия 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг