locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Марокаш Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Энди африкаликлар 1/8 финал босқичида Канада билан ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Марокаш Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
29.06.2026, Як.
Нидерландия
1
Марокаш
1

Mарокаш 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Нидерландия пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Учрашув Монтеррей шаҳрида бўлиб ўтди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди.

Нидерландия терма жамоаси сафида Коди Гакпо 72-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Марокаш номидан Исса Диоп 90+1-дақиқада мувозанатни тиклади.

Пенальтилар сериясида эса Марокаш футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Марокаш терма жамоаси 1/8 финалда Канадага қарши майдонга тушади. Учрашув 4 июль куни Houston шаҳрида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг