locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Марокаш кичик ҳисобда Шотландияни енгди

Ушбу беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Марокаш кичик ҳисобда Шотландияни енгди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
19.06.2026, Як.
Шотландия
0
Марокаш
1

Жаҳон чемпионатининг 2-турида Марокаш миллий жамоаси Шотландияга қарши беллашди. Ушбу беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришди.

S гуруҳининг илк баҳсида африкаликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди, - 1:0. Ягона гол 2-дақиқада Исмоил Сайбари ҳисобига ёзилди. Ушбу гол ҳозирча мусобақани энг тезкор голи сифатида рекорд ўрнатди.

«Бавария»га ўтиши деярли аниқ бўлган футболчи биринчи турда ҳам Бразилия дарвозасига йўл топганди.

Шу тариқа, Марокаш икки ўйиндан сўнг 4 очко билан гуруҳда пешқадамга айланди. Шотландия ҳисобида 3 очко бор.

ЖЧ-2026. 2-тур
Шотландия – Марокаш 0:1
Гол:
Сайбари 2
Шотландия – Ганн, Ҳенли, Ҳендри, Робертсон, Тирни (Доук, 60), Паттерсон (Ралстон, 89), Мактоминай, Фергюсон, Макгинн (Стюарт, 89), Кристи (Маклин, 71), Адамс (Дайкс, 71).
Марокаш – Буну, Ҳакими, Диоп, Рияд, Мазрауи, Ал Айнави (Ал Мурабет, 89), Буадди, Унаи, Эл Ҳаннус (Талби, 84), Сайбари (Рахими, 84), Диас (Амаймуни, 84).
Огоҳлантиришлар: Робертсон 65 – Диоп 23

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг