locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Исмаэл Сайбари турнирнинг энг тезкор голини урди

Бунгача ЖЧ-2026даги энг эрта гол 6-дақиқада урилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Исмаэл Сайбари турнирнинг энг тезкор голини урди
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
19.06.2026, Як.
Шотландия
0
Марокаш
1

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Исмаэл Сайбари ЖЧ-2026да ҳозиргача қайд этилган энг тезкор гол муаллифига айланди.

"S" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Шотландия — Марокаш учрашувининг 2-дақиқасида Сайбари рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув АҚШнинг Фоксборо шаҳридаги «Жиллетт» стадионида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу гол турнирдаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди. Бунгача ЖЧ-2026даги энг эрта гол 6-дақиқада урилган эди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Шотландия Гаитини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Марокаш Бразилия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Гуруҳ босқичининг сўнгги туруда шотландлар Бразилияга қарши майдонга тушади, Марокаш эса Гаити билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 25 июн куни бўлиб ўтади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг