locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЖЧ-2026. Франция — Ироқ ўйини момақалдироқ туфайли бекор қилиниши мумкин — L’Équipe

Ўйин вақтида ҳаво ҳарорати +33°С гача кўтарилиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЖЧ-2026. Франция — Ироқ ўйини момақалдироқ туфайли бекор қилиниши мумкин — L’Équipe
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
22.06.2026, Як.
Франция
3
Ироқ
0

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Франция ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин (23 июнь) момақалдироқ туфайли ўтказилмаслиги мумкин.

Ўйин Филадельфиядаги «Линкольн Файненшел Филд» стадионида бўлиб ўтиши керак. Бу ҳақда L’Équipe хабар бермоқда.

Ўйин вақтида ҳаво ҳарорати +33°С гача кўтарилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, вақти-вақти билан момақалдироқ ва ёмғир ёғади.

2025 йил ёзида АҚШда бўлиб ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида «Челси» ва «Бенфика» ўртасидаги 1/8 финал ўйини момақалдироқ туфайли юзага келган тахминан икки соатлик танаффус сабабли умумий ҳисобда тўрт соату 38 дақиқа давом этганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг