locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция — Ироқ: ўйин номаълум муддатга қолдирилгани стадионда эълон қилинди

Об-ҳаво сабаб ўйин давом эттирилмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франция — Ироқ: ўйин номаълум муддатга қолдирилгани стадионда эълон қилинди
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
22.06.2026, Як.
Франция
3
Ироқ
0

Франция ва Ироқ терма жамоалари ўртасида жаҳон чемпионатининг I гуруҳи 2-тури доирасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Учрашув Филаделфиядаги (АҚШ) «Линкольн Файненшел Филд» стадионида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда ҳисоб – 1:0, французлар фойдасига.

Аввалроқ иккинчи бўлимнинг бошланиши аввалига 15 дақиқага, кейин эса бир соатга қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлим охирига келиб кучли ёмғир ёға бошлаганди. Учрашув танаффусида момақалдироқ хавфи эълон қилинди, шу сабабли штат қоидаларига мувофиқ ўйинчиларнинг майдонга қайтиши қолдирилади.

Биринчи бўлимда ягона голни франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг