Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди
Учрашув 15-октябр куни Тошкент вақти билан соат 18:00да Бишкек шаҳридаги “Долен Омурзаков” стадионида старт олади.
Фото: ЎФА
15-октябр куни Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси 2026-йилги Осиё кубоги саралаш босқичи “Г” гуруҳининг илк учрашувида Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.
Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг масалалари бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистон У-17 қизлар терма жамоаси илк баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 15-октябр куни Тошкент вақти билан соат 18:00да Бишкек шаҳридаги “Долен Омурзаков” стадионида старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист