locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-17 Испанияда Уругвай ва Испанияга қарши ўйнайди

Улар Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Испаниянинг Албир шаҳрига йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-17 Испанияда Уругвай ва Испанияга қарши ўйнайди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Испанияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, Испаниянинг Албир шаҳрига йўл олди.

Сергей Чигодаев шогирдлари Испаниядаги йиғин давомида икки кучли рақибга қарши майдонга тушади. Жамоа 25 август куни Уругвай U-17 терма жамоаси билан куч синашса, 27 август куни Испания U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг