locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга қарши ўйнамайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга қарши ўйнамайди
Расм: gettyimages.com

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Бразилия терма жамоалари ўртасида 10 октябр куни ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Бироқ, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ушбу маълумотни рад этди. Таъкидланишича, терма жамоа октябр ойида кучли рақибларга қарши майдонга тушиши кутилмоқда, бироқ Бразилия билан ўйин бўйича ҳеч қандай келишув мавжуд эмас.

Қайд этиш жоиз, октябрга қадар Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатида иштирок этасими ёки йўқлиги маълум бўлади. 5 июн куни терма жамоа БААга қарши ҳал қилувчи ўйин ўтказади. Ғалаба ёки дуранг қайд этилса, Ўзбекистон биринчи марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг