locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Қизилқум”ни мағлуб этиб, 1/4 финалга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Қизилқум”ни мағлуб этиб, 1/4 финалга йўл олди
ФОТО: FC So'g'diyona

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган яна бир баҳс “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида кечди. Якунда эса мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 1-дақиқадоқ Самандар Мавлонқулов томонидан очилди (1:0). 8-дақиқада эса Муродали Усмонов мувозанатни тиклади (1:1).

18-дақиқада Зоир Жўрабоев жиззахликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 50-дақиқада Станислав Андреев жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди (3:1)

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Хондамир Мустафоқулов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (4:1).

Шу тариқа, “Сўғдиёна” турнирнинг чорак финалига йўлланма олди.

Ўзбекистон Кубоги | 1/8 финал

“Сўғдиёна” 4:1 “Қизилқум”

Голлар: Самандар Мавлонқулов 1' (1:0), Муродали Усмонов 8' (1:1), Зоир Жўрабоев 18' (2:1), Станислав Андреев 50' (3:1), Хондамир Мустафоқулов 90+2' (4:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг