locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги превьюси. \"Пахтакор\" - \"Насаф\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Насаф"
Фото: Пахтакор ФК

13 май куни "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги 3-турида "Насаф"га қарши "Жар" стадионида майдонга тушади.

Жамоалар Ўзбекистон Кубогида жами 18 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 7тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5та баҳсда дуранг қайд этилган ва 6 ўйинда "аждарлар"нинг ғалабаси кузатилган.

Тошкентликлар мазкур ўйинларда 28 тўп киритган ҳолда ўз дарвозасидан 21 гол олиб чиққан. Кубок плей-офф босқичларида 8 тўқнашувнинг 5тасида "Пахтакор", 3тасида "Насаф" навбатдаги босқичга йўл олган. Яна уч баҳс финал ўйинида кузатилиб, уларнинг иккитасида "Шерлар", яна бирида қаршиликлар ғолиб чиққан.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс 13 май, сешанба куни "Жар" стадионида соат 19:00да бошланади

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг