locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Қизилқум” меҳмонда “Замин”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Қизилқум” меҳмонда “Замин”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Замин” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди ва якунда меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб иккинчи бўлим ўртасида Ален Машович томонидан очилди (0:1). 89-дақиқада Файзуллоҳ Жуманқўзиев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (0:2).

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Роман Папарига учрашувга нуқта қўйди (0:3).

Шу тариқа, “Қизилқум” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олиб, “Ф” гуруҳида якка карвонбошилик қилмоқда.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Замин” 0:3 “Қизилқум”

Голлар: Ален Машович 71' (0:1), Файзуллоҳ Жуманқўзиев 89' (0:2), Роман Папарига 90+4' (0:3).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг