locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” ОКМКни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” ОКМКни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган баҳсда “Бухоро” ва ОКМК ўзаро тўқнаш келди ва якунда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада Йосип Томашевич томонидан очилди. “Бухоро” футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (0:1).

Бунга жавобан Жавоҳир Ильясов ҳам 31-дақиқада кутилмаганда ўз дарвозасига гол киритиб қўйди (1:1). 34-дақиқада Шоҳрух Норқонов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Асилбек Қаюмов бухороликларнинг учинчи голига муаллифлик қилди (3:1).

Шу тариқа, “Бухоро” 1/4 финалга йўл олди. ОКМК эса Кубокдаги юришини нимчорак финалда якунлади.

Ўзбекистон Кубоги | 1/8 финал

“Бухоро” 3:1 ОКМК

Голлар: Йосип Томашевич 25' автогол (0:1), Жавоҳир Ильясов 31' автогол (1:1), Шоҳрух Норқонов 34' (2:1), Асилбек Қаюмов 45+1 (3:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг