locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “Наманган ФА” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Бухоро” “Наманган ФА” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Бухоро” ва “Наманган ФА” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 8-дақиқада Анваржон Жўраев томонидан очилди (1:0). 48-дақиқада эса Жўраев дублни расмийлаштирди (2:0).

58-дақиқада Билол Туплиев фарқни учтага етказган бўлса (3:0), 65-дақиқада Шоҳруз Норҳонов жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди (4:0).

Шунингдек, 90-дақиқада Фране Икич ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (5:0).

Шу тариқа, “Бухоро” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “Г” гуруҳи, 3-тур

“Бухоро” 5:0 “Наманган ФА”

Голлар: Анваржон Жўраев 8' (1:0), Анваржон Жўраев 48' (2:0), Билол Туплиев 58' (3:0), Шоҳруз Норҳонов 65' (4:0), Фране Икич 90' (5:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг