Ўзбекистон Кубоги. Бугун 1/8 финалнинг икки учрашуви бўлиб ўтади
ФОТО: UZPFL
Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувлари давом эттирилади. Кун давомида қуйидаги беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган:
“Қўқон-1912” - “Бунёдкор” | 19:30
“Шўртан” - “Арал” | 19:30
Маълумот учун, “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйини “Sport TV”, “Шўртан” ва “Арал” беллашуви эса “Futbol TV” телеканалида трансляция қилинади.
Насрулло Каримов
Журналист