Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган "F" гуурҳи ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Непалга қарши ҳал қилувчи баҳсни ўтказди.
Ҳар икки жамоа дастлабки 2 та турда ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этган бўлиб, тўплар фарқи ҳам бир хил эди — 17-0.
Ўйинда вакилларимиз 3:1 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда буни сақлаб қола олмади. Непал футболчилари кетма-кет иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштиришди.
Шу тариқа, асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланди. Натижада, регламентга кўра, кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолган икки жамоа сўнгги турда ўзаро тўқнаш келгани учун пенальтилар сериясида йўлланмаси соҳиби аниқланди. Унда омад Ўзбекистон томонида бўлди. Непаллик биринчи футболчи дарвозаси устунини нишонга олган бўлса, сўнгги зарбани Жонимқулова қайтарди. Пенальтилар серияси — 4:3.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё кубоги саралаш. "F" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - НЕПАЛ - 3:3 (асосий вақт)
Голлар: Диёрахон Ҳабибуллаева (3), Людмила Карачик (10), Мафтуна Шойимова (39) — Сабитра Бҳандари (24, 71)
Четлатиш: Нозимахон Эргашева (45+4)
Пенальтилар серияси — 4:3