Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларидаги рақибларини билди
Бугун мазкур нуфузли мусобақанинг аёллар футболи баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
photo: Ayollar futboli
Жорий йилнинг 19-сентябридан 4-октябрига қадар Япониянинг Айчи–Нагоя шаҳарларида ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.
Бугун мазкур нуфузли мусобақанинг аёллар футболи баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси "G" гуруҳидан жой олди. Вакилларимиз гуруҳ босқичида Хитой, Гонконг ва Филиппин терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Осиё ўйинларининг аввалги — Ханчжоу-2022 мусобақасида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси тарихий натижа қайд этиб, 4-ўринни эгаллаган эди. Эндиликда жамоамиз ушбу муваффақиятни янада яхшилашни мақсад қилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор