locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” Жейдон Санчо учун курашга қўшилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ювентус” Жейдон Санчо учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty Images

Туриннинг “Ювентус” клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жейдон Санчога таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “зебралар” раҳбарияти клубга сўров юборган ва айни пайтда футболчи “Наполи” билан алоқада бўлиб турибди. Чунки неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте аллақачон Санчо билан бевосита гаплашиб олган.

Эслатиб ўтамиз, инглиз футболчиси ўтган мавсумни ижара асосида “Челси”да ўтказди. Бу давр ичида у барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг