«Ювентус» Тудорга ўринбосар топиб қўйди
Турин клуби машҳур мураббийни олиб келмоқчи.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” раҳбарияти бош мураббий Игорь Тудор учун муносиб ўринбосар топиб қўйган.
Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, хорватиялик мутахассис вазифасидан озод этилса, ўрнига 60 ёшли Роберто Манчини таклиф қилинади. Клуб раҳбарияти у билан музокара ўтказиб, оғзаки келишувга ҳам эришган.
Ҳозирча Тудорнинг меҳнатларидан “зебралар” раҳбарияти қониқиш ҳосил қиляпти. Шу сабабли унинг қачон истеъфога чиқиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини деярли бир йилдан бери ишсиз. Унинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони терма жамоаси бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист